Президент Қизилўрда вилоятидаги Санъат марказига ташриф буюрди
ASTANА. Кazinform - Президент Қизилўрда вилоятидаги Санъат марказига ташриф буюрди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
Давлат раҳбари томошабинлар залини айланиб чиқди ва вилоят симфоник оркестрининг тайёргарликларини кўздан кечирди.

Минг ўринга мўлжалланган кўп функцияли Санъат маркази ўтган йили очилган эди. Кенг ва замонавий бино қурилишига 3,7 миллиард тенге сарфланди. Бу ерда концертлар, ижодий кечалар ва турли оммавий тадбирлар ташкил этилади. Марказда бир нечта ижодий жамоалар фаолият юритади.

Қасим-Жомарт Тоқаевга 2022 йилдан бери вилоятда 18 та маданий объект очилгани ҳақида маълумот берилди. Улар орасида 7 та замонавий "Маънавият" маркази, мусиқа коллежининг янги биноси, вилоят тарих ва ўлкашунослик музейи ва чекка аҳоли пунктларида маданият уйлари қурилган.

Ҳокимлик маданият ходимларини уй-жой билан таъминлаш, мутахассисларнинг малакасини ошириш ва илғор тажрибаларни жорий этиш бўйича тизимли ишларни олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Нурлибек Налибаевга инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича бир қатор вазифаларни юклаган эди.
