Президент Киевда қозоғистонлик журналистга қилинган суиқасд бўйича тергов жараёнини диққат билан кузатиб бормоқда
ASTANА. Kazinform - Киевда суиқасд қилинган қозоғистонлик журналист Айдос Садиқов иши бўйича Президент маслаҳатчиси – матбуот котиби Берик Уали ўз фикрини билдирди.

Унга кўра, Давлат раҳбари Киевда Қозоғистон фуқароси Айдос Садиқовга суиқасд қилиниши бўйича тергов жараёнини диққат билан кузатиб бормоқда.
“Президентнинг топшириғига кўра, Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари жиноят ишининг ҳолатларини аниқлаш бўйича шошилинч чоралар кўрмоқда. Давлат раҳбари ҳуқуқ-тартибот идораларига гумонланувчиларнинг ҳозирги манзилини аниқлаб, тегишли чоралар кўришни топширди”, — деб ёзди Берик Уали ўзининг Facebookдаги саҳифасида.
Унинг таъкидлашича, Қозоғистон томони Украина ҳуқуқ-тартибот тузилмалари, жумладан, Интерпол тизими билан ҳамкорлик қилишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, 18 июнь куни Киевда яшовчи журналист Айдос Садиқов уйи ёнида номаълум шахслар томонидан отиб кетилган эди.
Ҳозир у касалхонада, аҳволи оғир.