Президент Kaspikz асосчилари Вячеслав Ким ва Михаил Ломтадзени қабул қилди
ASTANА. Кazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев Kaspikz асосчилари Вячеслав Ким ва Михаил Ломтадзени қабул қилди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Президентга Kaspikz компанияси фаолияти натижалари, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш бўйича янги хизмат кўрсатиш тизимини яратиш режаси ҳақида маълумот берилди.
“Давлат раҳбарига тақдим этилган маълумотларга кўра, бугунги кунда 700 мингга яқин маҳаллий тадбиркор Kaspikz технологиялари ёрдамида ўз бизнесини ривожлантирмоқда. Жорий йилнинг биринчи ярмида товар ва хизматлар учун 12 триллион тенге миқдорида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар амалга оширилиб, 150 минг хусусий тадбиркор рўйхатга олинди”, — дейилади хабарда.
Давлат органлари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган онлайн хизматлар ёрдамида қозоғистонликлар солиқларни ўз вақтида тўлаш имкониятига эга. 2024 йилнинг 6 ойида ушбу хизматлар орқали бюджетга 1,1 триллион тенгедан ортиқ солиқ ва бошқа тўловлар тушди.
Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлаб, Kaspikz акциядорларини қўллаб-қувватлашини билдирди.