Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қурултой сайловида овоз берди
ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Мустақиллик саройида жойлашган 520-сайлов участкасида биринчи Қурултой депутатлари сайловида овоз берди.
Тарихий Қурултой сайловида 145 та депутатлик мандати учун «Әділет», ЖСДП, «Байтақ», ҚХП, «Ауыл» партиясы, «Ақ жол» және Respublica — 7 та партиядан жами 545 нафар номзод рўйхатга олинди.
Президент барча иштирокчиларни табриклади ва бугун мамлакат учун чинакам тарихий кун эканлигини таъкидлади.
– Биз биринчи марта бир палатали Қурултой сайловини ўтказмоқдамиз. Бу — муҳим тарихий воқеа. Биз яхлит мамлакатмиз ва кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширмоқдамиз. Буни барчангиз биласизлар, гувоҳсизлар. Биз керакли натижаларга эришдик. Бироқ, биз олдимизда турган ишлар кенг қамровли ва мақсадимиз муҳим деб айта оламиз. Бугунги сайлов бу ишнинг бошланиши, холос, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Овоз беришдан сўнг, Президент маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказди.