Президент Ислом тараққиёт банки раҳбари Муҳаммад Сулаймон ал-Жассерни қабул қилди

ASTANА. Кazinform — Суҳбат чоғида мамлакат иқтисодиёти ўсишини рағбатлантириш мақсадида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Тоқаев
Фото: Ақорда

Давлат раҳбари Ислом тараққиёт банки Қозоғистоннинг барқарор ривожланишига интилишда ишончли ҳамкор эканига эътибор қаратди.

Тоқаев
Фото: Ақорда

 

Банк билан ҳамкорлик йилларида умумий қиймати қарийб 2 миллиард долларни ташкил этган 70 дан ортиқ қўшма лойиҳалар амалга оширилди.

Қасим-Жомарт Тоқаев мазкур банк билан асосий стратегик келишувнинг янгиланишини олқишлади.

Унинг доирасида қатор муҳим инфратузилма ва саноат лойиҳаларини амалга ошириш учун қўшимча молиявий қўллаб-қувватлаш учун шарт-шароитлар яратилмоқда.

ал-Жассер
Фото: Ақорда

 

Ўз навбатида Муҳаммад Сулаймон ал-Жассер қўшма лойиҳаларни амалга оширишни ижобий баҳолади ва Қозоғистон иқтисодиётини диверсификация қилишда бундан буён ҳам иштирок этишга тайёрлигини билдирди.

Сўнгги хабарлар