Президент инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлигини таъминлаш соҳасидаги чора-тадбирлар режасини тасдиқлади

Тоқаев
Фото: Аkorda.kz

ҚР Президенти “Инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлигини таъминлаш соҳасидаги чора-тадбирлар режаси тўғрисида”ги Фармонни имзолади, дея хабар беради Кaznform.

Унда бундай дейилган:

– Илова қилинган Инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлигини таъминлаш соҳасидаги чора-тадбирлар режаси тасдиқлансин.

- Қозоғистон Республикаси Ҳукумати:

1) ҳаракатлар режасини амалга ошириш учун зарур чораларни кўриш;

2) чора-тадбирлар режасининг бажарилиши тўғрисидаги маълумотларни ҳар ярим йилда 15 июль ва 5 январга қадар Президент Администрациясига тақдим этсин.

– Мазкур Фармон имзоланган кундан эътиборан кучга киради.

Ҳаракатлар режаси билан ушбу ҳаволада танишиш мумкин.

Шу муносабат билан Қасим-Жомарт Тоқаев Х (собиқ Тwitter) саҳифасида пост эълон қилди.

– Жаҳон инсон ҳуқуқлари куни муносабати билан “Инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлигини таъминлаш соҳасидаги чора-тадбирлар режаси тўғрисида”ги фармонни имзоладим. Режада гендер тенглигини мустаҳкамлаш, оиладаги зўравонликка қарши курашиш, жиноий судлов соҳасида фуқароларни ҳимоя қилиш, қийноқ ва шафқатсизликнинг олдини олишга қаратилган қатор чора-тадбирлар белгиланган. Бирлашмалар эркинлиги ва меҳнат қилиш ҳуқуқини, шунингдек, ногирон фуқароларнинг ҳуқуқларини таъминлаш йўллари мавжуд. Ҳужжат инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг миллий тизимини мустаҳкамлайди. Режани амалга ошириш доирасида тегишли қонунлар қабул қилинади, – деб ёзган Президент.

Сўнгги хабарлар