Президент ҳузуридаги стратегик ривожланиш масалалари бўйича экспертлар гуруҳи таркиби тасдиқланди

ASTANA. Kazinform — Давлат раҳбари Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик ривожланиш масалалари бўйича экспертлар гуруҳи таркибини тасдиқлади.

Президент
Фото: Ақорда

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев «Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик ривожланиш масалалари бўйича экспертлар гуруҳи тўғрисида»ги фармойишни имзолади.

Стратегик ривожланиш масалалари бўйича экспертлар гуруҳи — Президент ҳузуридаги маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланади. У Қозоғистон Республикасининг узоқ муддатли ривожланишига оид концептуал ёндашувлар ва устувор йўналишларни экспертлар томонидан ишлаб чиқиш мақсадида ташкил этилган.

Экспертлар гуруҳининг асосий вазифалари — концептуал ёндашувларни аниқлаш ва экспертлар иштирокида ишлаб чиқиш, таҳлилий, ижтимоий ҳамда форсайт тадқиқотлари натижаларини муҳокама қилишдан иборат.

Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти Экспертлар гуруҳининг ишчи органи ҳисобланади.

Экспертлар гуруҳи йиғилишлари заруратга қараб, бироқ камида ойига бир марта ўтказилади. Йиғилишларда давлат органлари, илмий ташкилотлар, экспертлар ҳамжамияти, ишбилармон доиралар, фуқаролик жамияти вакиллари, шунингдек, Экспертлар гуруҳи таркибига кирмаган бошқа мутахассислар ҳам иштирок этиши мумкин.