Президент хусусий сармоя эвазига қурилган Smart Bilim мактаб-гимназиясини бориб кўрди
Давлат раҳбари Ақтўбе шаҳрида хусусий сармоя ҳисобидан барпо этилган Smart Bilim мактаб-гимназиясини бориб кўрди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.
Президент таълим марказидаги спорт зали, ошхона ва ArtLab ижодий тафаккур тизимини ривожлантириш кабинетида бўлди.
Шунингдек, у 1-11-синф ўқувчиларини ІТ асосий йўналишлари бўйича 3D моделлаштиришга ўргатувчи ArtNationkz таълим лойиҳаси билан ҳам танишди.
Тадбиркорнинг шахсий маблағи эвазига қурилган ушбу мактаб-гимназия жорий йилнинг сентябрь ойида фойдаланишга топширилди.
Унинг қурилишига 5,7 миллиард тенге сарфланган. Объектнинг майдони 122 минг квадрат метрни ташкил қилади.
Бугунги кунда мактабда 3600 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда.
Давлат раҳбари мактаб ўқувчилари билан суҳбатлашди, уларнинг ўқишларида муваффақиятлар тилади.