Президент Ҳукумат аъзолари билан мамлакатдаги иқтисодий вазиятни муҳокама қилди

Тоқаев
Фото: Ақорда

ASTANA. Kazinform - Ақордада Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида кенгаш бўлиб ўтди, унда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ва Ҳукуматнинг ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган прогнозлари муҳокама қилинди, дея хабар беради Кazinform агентлиги Ақордага таяниб.

Тадбирда Бош вазир Олжас Бектенов, Президент Администрацияси раҳбари Айбек Дадебай, Миллий банк раиси, Олий аудиторлар палатаси раиси, Ҳукумат аъзолари ва бошқа расмий шахслар иштирок этди.

Президент Ҳукумат билан мамлакатдаги иқтисодий вазиятни муҳокама қилди
Фото: Ақорда

 

Президент ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари, республика бюджетининг 2024 йилнинг 7 ойидаги ижроси ва 2025-2027 йилларга мўлжалланган республика бюджети лойиҳасига киритилган макроиқтисодий параметрлар тўғрисидаги маърузаларни тинглади. Ҳукумат келгуси йилда иқтисодий ўсиш 5,6 фоизга етишини, инфляция эса 5,5-7,5 фоизгача тушишини кутмоқда.

Давлат раҳбари Ҳукуматга макроиқтисодий кўрсаткичлар ва давлат бюджетини прогнозлаш сифатини ошириш, марказий ва маҳаллий даражада давлат харажатлари устуворлигини таъминлашнинг аниқ механизмини жорий этиш, шунингдек, яширин иқтисодиётга қарши курашиш чора-тадбирларини кучайтириш бўйича топшириқлар берди.

Сўнгги хабарлар
telegram