Президент Ҳиндистон Республикасини Мустақиллик куни билан табриклади
ASTANA. Kazinform — Давлат раҳбари Ҳиндистон Республикасининг Мустақиллик куни муносабати билан Бош вазир Нарендра Модига табрик телеграммаси йўллади. Бу ҳақда Ақорда хабар берди.
Президент ўз телеграммасида Ҳиндистоннинг халқаро муносабатлардаги ўрни муҳим эканини, шунингдек, мамлакат катта иқтисодий ютуқларга эришиб, улкан илмий-техник салоҳиятга эга бўлиб бораётганини таъкидлади.
Шунингдек, у икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик жадал ривожланаётганини юқори баҳолаб, турли соҳаларда ўзаро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш учун катта имкониятлар мавжудлигига эътибор қаратди.
Қасим-Жомарт Тоқаев Нарендра Модига масъулиятли фаолиятида муваффақият, дўст Ҳиндистон халқига эса бахт-саодат ва фаровонлик тилади.