Президент Ҳиндистон Бош вазирини Қозоғистонга давлат ташрифи билан келишга таклиф қилди

ASTANА. Кazinform — Қозоғистон Республикаси Президенти Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модига туғилган куни муносабати билан табрик телеграммасини йўллади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Президент Ҳиндистон Бош вазирини Қозоғистонга давлат ташрифи билан келишга таклиф қилди
Фото: Ақорда

Қасим-Жомарт Тоқаев Нарендра Модининг доно ва оқилона раҳбарлиги остида Ҳиндистон иқтисодий ўсиш, барқарор ривожланиш ва илмий-технологик салоҳият бўйича глобал етакчилардан бири сифатидаги мавқеини мустаҳкамлаётганини таъкидлади.

— Давлат раҳбари Ҳиндистон Ҳукумати раҳбарига Нью-Деҳлида бўлиб ўтган БРИКС саммити давомида кўрсатилган ҳурмат ва меҳмондўстлик учун миннатдорчилик билдирди, — дейилади Ақорда хабарида.

Шунингдек, у Нарендра Моди билан самарали икки томонлама учрашувга эътибор қаратиб, уни Қозоғистонга давлат ташрифи билан келишшга таклиф қилди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Бош вазирга давлат хизматида муваффақиятлар ва дўст Ҳиндистон халқига фаровонлик тилади.