Президент давлат тилини ўқитишда сунъий интеллект салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш кераклигини айтди
ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Халқаро «Қазақ тілі» жамияти раиси Рауан Кенжеханулини қабул қилди, деб хабар беради Ақорда.
Президентга «Қазақ тілі» жамияти учта асосий йўналишда лойиҳаларни амалга ошираётгани ҳақида маълумот берилди: қозоқ тилини ўқитиш методологиясини такомиллаштириш, қозоқ контентини бойитиш ва янги технологиялар соҳасида тилнинг қўлланилиш доирасини кенгайтириш.
Рауан Кенжеханулининг сўзларига кўра, OpenAI компанияси билан қўшма лойиҳа доирасида 14 миллиард токендан иборат матн корпуси шакллантирилган ва 12 минг соатлик аудио ёзувлар тўпланган.
Сўнгги уч йил ичида Disney, Pixar ва Sony студияларининг 13 та машҳур фильми қозоқ тилига дубляж қилинган ва катта экранга чиқарилган.
У Qazaq Tili Endowment фаолияти ҳақида маълумот берди.
Бугунги кунга қадар фондга киритилган бадаллар миқдори 824 миллион тенгега етди.
Давлат раҳбари Халқаро «Қазақ тілі» жамияти фаолиятини юқори баҳолади ва унинг келажакдаги режаларига муваффақият тилади.
Президент давлат тилини ўқитишда, шунингдек, илмий асарларни таржима қилишда сунъий интеллект салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш муҳимлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Президент Осиё ўйинлари ва Осиё пара ўйинлари совриндорларини тақдирлади.