Президент: Бузилмас дўстлик ва қардошликни мустаҳкамлаш - қозоқ-ўзбек халқининг умумий мақсади

Қозоғистон ва Ўзбекистон
Коллаж: Kazinform/ Freepik

ASTANА. Кazinform — Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Ақордада бўлиб ўтган Қозоғистон-Ўзбекистон Олий давлатлараро кенгашининг биринчи йиғилишида маълум қилди.

“Ҳозиргина муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев билан кичик таркибда музокаралар ўтказдик. Биз бир қатор муҳим масалаларни муҳокама қилдик. Бу музокаралар очиқлик ва ўзаро ёрдам руҳида ўтди. Ўзаро муносабатларимизни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканимизни яна бир бор тасдиқладик. Мақсад ва вазифаларимизни белгилаб олдик”, - деди Президент.

Қасим-Жомарт Тоқаев икки давлатнинг умумий мақсади асрлар давомида ўрнатилган бузилмас дўстлик ва қардошликни мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янги босқичга кўтариш эканини таъкидлади.

“Кенгашнинг бугунги йиғилиши икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш учун жуда муҳим. Қарорлар ҳам стратегик аҳамиятга эга. Олий давлатлараро кенгаш фаолияти Қозоғистон-Ўзбекистон муносабатлари ривожига янги суръат бағишлайди, деб ўйлайман”, — деди Давлат раҳбари.

Сўнгги хабарлар
telegram