Президент Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида иккинчи ўрин олган қозоғистонлик шахматчи қизларни табриклади
ASTANА. Кazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев қозоғистонлик шахматчи қизларни Самарқандда бўлиб ўтган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида иккинчи ўрин олгани билан табриклади, деб хабар беради ҚР Президенти маслаҳатчиси - Матбуот котиби Айбек Смадияр.
Қозоғистонликлар ажойиб натижалар кўрсатиб, фақат дунёдаги энг кучли ва энг машҳур жамоа - Хитой жамоасига ютқазишди.
Табрик нутқида Президент машҳур шахматчи Бибисара Асаубаева бошчилигидаги Қозоғистон жамоаси нуфузли турнирда бирорта ҳам ўйинда ютқазмаганини таъкидлади.
Шахмат мутахассислари буни катта ютуқ деб билишади. Қасим-Жомарт Тоқаев шунингдек, шахмат усталари аввалги Олимпиададаги муваффақиятли йўлларини давом эттирганига эътибор қаратди.
— Қозоғистон жамоаси ўшанда ҳам иккинчи ўринни эгаллаган эди. Бу бизнинг спортчиларимиз юқори савияли, истеъдодли, меҳнаткаш ва ўз ватанпарварликларини аниқ ҳаракатлар билан исботлай олишларидан далолат беради. Давлат раҳбари шахматчиларимизга кейинги муваффақиятлар, сиҳат-саломатлик ва фаровонлик тилади, — дейилади хабарда.