Президент бу йил 862 твит эълон қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлатимиз раҳбари бу йил юртимиздаги долзарб масалалар юзасидан 862 твит эълон қилди. Бу ҳақда бугун Ақордада бўлиб ўтган брифингда ҚР Президенти матбуот котиби Берик Уали маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Давлатимиз раҳбари Twitter ижтимоий тармоғидан 2011 йилдан бери фаол фойдаланади. Бугунги кунда Давлатимиз раҳбарининг твиттерде 137 мингдан зиёд обуначиси бор»,- деди Берик Уали.

Унинг айтишича, Президент твиттер саҳифаси орқали юртимиздаги ижтимоий, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий масалалар ҳамда воқеа-ҳодисаларга оид фикрини билдириб, топшириқлар беради. Вақт тежаш учун бундай иш услуби жуда қулай.

«Умуман, Президент лавозимига киришганидан бери Қасим-Жомарт Тоқаев юртимиздаги долзарб масалалар, жамиятимизда юз бераётган воқеа-ҳодисалар билан боғлиқ 862 твит эълон қилди. Апрель ойидан бери Президентнинг Instagram саҳифасига миллионга яқин одам обуна бўлган. Президент ушбу саҳифасида 60 пост эълон қилди», - деди у.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар
telegram