Президент БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури ижрочи директори Синди Маккейн билан учрашди

RIM. KAZINFORM - Қасим-Жомарт Тоқаев Римга расмий ташрифи доирасида БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури ижрочи директори Синди Маккейн билан учрашди.

Тоқаев
Фото: Ақорда

Президент бугунги учрашув Қозоғистон ва мазкур ташкилот ўртасидаги глобал озиқ-овқат хавфсизлиги муаммосини ҳал қилишга қаратилган ҳамкорликни муҳокама қилиш учун катта имконият беришини таъкидлади.

Давлат раҳбари мамлакатда БМТ, Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Ислом ташкилоти каби бошқа халқаро ташкилотлар доирасида жаҳон озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида гапирди.

2023 йилда Қозоғистон олти давлатга 9,2 миллион доллар миқдорида гуманитар ёрдам кўрсатди.

Мамлакат Ғазо секторидаги мураккаб вазиятни инобатга олиб, Фаластин халқига хайрия чораси сифатида 1 миллион доллар ажратди ва икки марта гуманитар ёрдам етказди.

Шунингдек, Афғонистон, Туркия, Покистон ва бошқа табиий офатлардан жабр кўрган давлатларга молиявий ёрдам кўрсатди.

Тоқаев
Фото: Ақорда

 

Президент Афғонистондаги вазиятга эътибор қаратди.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, халқаро ҳамжамият учун бу мамлакатдаги гуманитар инқирозга барҳам бериш ишларини давом эттириш жуда муҳим.

Қасим-Жомарт Тоқаев Алматида БМТнинг Марказий Осиё ва Афғонистон учун барқарор ривожланиш минтақавий марказини очиш ишлари давом этаётганини маълум қилди.

Мазкур марказ фаолияти минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарор тараққиётни мустаҳкамлаш борасида БМТнинг идоралараро мувофиқлаштириш ишларини тартибга солиш имконини беради.

Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев Синди Маккейнни бўлажак Астана халқаро форумида иштирок этишга таклиф қилди.

Тоқаев
Фото: Ақорда

 

Давлат раҳбари, шунингдек, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FАО) ва Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP)да фаолият юритаётган Қозоғистоннинг бир гуруҳ фуқаролари билан ҳам учрашди.

Тоқаев
Фото: Ақорда

 

Сўнгги хабарлар