Президент Бирлашган Араб Амирликларининг Қозоғистондаги элчисини қабул қилди

ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбари БААнинг Қозоғистондаги элчиси Муҳаммад Саид Муҳаммад ал-Арикийни қабул қилди. Қасим-Жомарт Тоқаев Бирлашган Араб Амирликлари вакиллик делегациясининг Астанада бўлиб ўтган ШҲТ саммитидаги иштироки учун миннатдорчилик билдирди.

Тоқаев
Фото: Ақорда

Давлат раҳбари мамлакат БАА билан кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга катта аҳамият бераётганини таъкидлади.

Учрашувда савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳаларда илгари юқори даражада эришилган келишувларни амалга оширишнинг бориши муҳокама қилинди.

Шунингдек, Қозоғистон ва БАА ўртасидаги стратегик сармоявий лойиҳалар бўйича қўшма декларация доирасидаги ишларни давом эттириш зарурлиги қайд этилди.

Шу билан бирга, энергетика ва транспорт-логистика, ахборот технологиялари ва сунъий интеллект соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.

Сўнгги хабарлар