Президент Астана саноат паркидаги етакчи корхоналар билан танишди

Қасим-Жомарт Тоқаев Астана шаҳрининг муҳим объектлари бўйлаб ташрифини биринчи навбатда 1-сонли Саноат паркидан бошлади. Бу ерда Давлат раҳбарига пойтахтнинг сармоявий жозибадорлиги ҳақида маълумот тақдим этилди, деб хабар беради Kazinform.

Президент Астана саноат паркидаги етакчи корхоналар билан танишди
Фото: Ақорда

Астана ҳокимининг ўринбосари Евгений Глотовнинг сўзларига кўра, йилнинг биринчи ярмида пойтахтнинг ҳудудий ялпи маҳсулоти ҳажми 4,7 триллион тенгени ташкил қилган. Ўсиш суръати 4,1 фоизни ташкил этади. Хусусий корхоналар таркибида кичик ва ўрта бизнес улушининг асосий қисмини, яъни 73 фоиздан ортиғини ташкил этади. Инвестициялар улуши эса 11,5 фоизни ташкил этади.

Сармоя жалб этишда 1-сонли саноат парки алоҳида ўрин тутади. Бу ерда жами 322 миллиард тенге сармояга эга 100 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Парк ишлаб чиқариш ҳажми бўйича республикада биринчи ўринда туради. У ишга туширилгандан буён ишлаб чиқариш майдончасида 6,7 ​​триллион тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилган.

Президент пойтахтни ривожлантириш учун йирик ишлаб чиқариш қувватлари зарурлигини айтди.

- Астана аҳолиси сони ортиб бормоқда. Келгуси йилларда у 1,5-2 миллион кишига етиши мумкин. Шунинг учун аҳоли ва ёшларни иш билан таъминлашимиз керак, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Давлат раҳбарига махсус иқтисодий зонада жойлашган «Тау-Кен Алтын», «Stadler Kazakhstаn», «DSS», «ЭНКО», «DUYQAZ», «ВМП Астана» ва «MFA International» каби етакчи корхоналарнинг ютуқлари таништирилдиди.

Таркибида қимматбаҳо металлар бўлган хомашёни қайта ишлаш ва аффинажлаш билан шуғулланувчи «Тау-Кен Алтын» заводи “Самруқ-Қазна” миллий фаровонлик жамғармаси тасарруфидаги муваффақиятли корхоналардан биридир. Корхона ишга туширилгандан буён ўтган 10 йил ичида Миллий банк учун 200 тоннадан ортиқ соф олтин ишлаб чиқарди ва 80,5 тонна қимматбаҳо металлар бўйича толлинг хизмати кўрсатди.

Президент Астана саноат паркидаги етакчи корхоналар билан танишди
Фото: Ақорда

 

Президентга таништирилган яна бир ишлаб чиқариш обекти – «Stadler Kazakhstаn» МЧЖ. Швейцариянинг Stadler Rail AG холдинги билан имзоланган инвестиция келишуви натижасида жорий йилда корхона пойдевори қўйилди. Темир йўл транспортларини ишлаб чиқарувчи дунёнинг етакчи компанияси Қозоғистонда енгил вагонлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Завод ишлаб чиқариши биринчи навбатда маҳаллий ҳаракат таркибини янгилашга йўналтирилади. “Йўловчи ташиш” акциядорлик жамияти учун 500 дан ортиқ турли русумдаги вагонлар йиғилади.

Саноат паркидаги корхона вакилларининг таъкидлашича, уларнинг маҳсулотлари ички бозорда ҳам, хорижда ҳам харидоргир.

"ВМП Астана" заводида ишлаб чиқарилган коррозияга ва ёнғинга чидамли лак қопламалари саноатнинг турли тармоқларида кенг қўлланилади. Маҳсулотнинг 90 фоиздан ортиғи Россия, шунингдек, Ўзбекистон ва Қирғизистон бозорларига экспорт қилинмоқда.

Пойтахт қурилиш индустриясига бўлган талабнинг юқорилиги «ЭНКО» компаниясининг иссиқлик ва сув таъминоти қурилмаларига хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқариш-хизмат кўрсатиш мажмуасининг очилишига хизмат қилди.

Президент Астана саноат паркидаги етакчи корхоналар билан танишди
Фото: Ақорда

 

Туркиянинг «MFA MASKE TİCARET SANAYİ A. Ş» компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилган FFP1, FFP2 ва FFP3 тоифали респираторлар ҳам эпидемия хавфи кучайган даврда талабга эга маҳсулотга айланди. Айни пайтда 1-сонли Саноат паркининг резиденти бўлган «MFA International» компанияси технологик ишлаб чиқариш линиялари сонини бештага етказди. 2027 йилгача 10 та ишлаб чиқариш линиясини ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу компанияга йилига 20 миллион донагача респиратор ишлаб чиқариш имконини беради.

Қасим-Жомарт Тоқаев «DUYQAZ» масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқарилган ҳарбий кийим-кечак, «Cuman Digital System Servis» МЧЖда ишлаб чиқарилаётган телекоммуникация қурилмалари макетлари, шунингдек, бошқа корхоналар маҳсулотлари билан танишди.

Сўнгги хабарлар