Президент Asia Infrastructure Solutions Singapore раиси Вонг Хэн Файнни қабул қилди

ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбари Asia Infrastructure Solutions Singapore компанияси раиси Вонг Хэн Файнни қабул қилди.

Президент Asia Infrastructure Solutions Singapore  раиси Вонг Хэн Файнни қабул қилди
Фото: Ақорда

Учрашувда Alatau City лойиҳасини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Вонг Хэн Файн
Фото: Ақорда

 

Хусусан, Қасим-Жомарт Тоқаев ва Вонг Хэн Файн Aлатау шаҳрини самарали ривожлантириш, хорижий сармояларни жалб этиш, технология ва таълим салоҳияти юзасидан атрофлича фикр алмашди.

Президент Сингапурнинг Surbana Jurong компанияси билан ҳамкорликда тайёрланган Алатау шаҳрининг Бош режаси жорий йилнинг май ойида қабул қилинганини таъкидлади.

Президент Asia Infrastructure Solutions Singapore  раиси Вонг Хэн Файнни қабул қилди
Фото: Ақорда

 

Давлат раҳбари Вонг Хэн Файн шу каби лойиҳаларни амалга оширишда катта тажрибага эга эканини таъкидлади. Шу боис, унинг бош маслаҳатчи сифатидаги тавсиялари халқаро бизнес марказига айланишни мақсад қилган янги шаҳарни лойиҳалаш ва қуришда аниқ натижаларга олиб келишига ишонч билдирди.

Сўнгги хабарлар