Президент Алмати вилояти ҳокимини қабул қилди

ASTANА. Кazinform — Марат Султанғазиев жорий йилнинг январь-май ойларида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари тўғрисида ахборот берди.

Тоқаев
Фото: Ақорда

Вилоят умумий ҳудудий маҳсулоти 5 триллион тенге бўлиб, республикада бешинчи ўринни эгаллайди.

Январь-май ойларида қисқа муддатли иқтисодий кўрсаткич 107,9 фоизни ташкил этди.

Саноатнинг умумий ҳажми бўйича қайта ишлаш саноати (88,5%) етакчи ўринни эгаллади.

Унинг айтишича, қишлоқ хўжалиги, алоқа хизматлари, транспорт, қурилиш ва савдо соҳаларида ҳам сезиларли ўсиш суръати кузатилмоқда.

Вилоятда 7 та саноат зонаси ташкил этилаётгани маълум қилинди. Вилоятнинг 2030 йилгача бўлган сармоявий портфелига умумий қиймати 3,7 триллион тенге бўлган 207 та лойиҳа киритилган.

Жорий йилда умумий қиймати 446,7 миллиард тенге бўлган 58 та лойиҳа амалга оширилиб, 5,3 мингта янги иш ўрни яратилади.

Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш ҳақида маълумот берди.

2024 йил бошидаги маълумотларга кўра, вилоятда 136,7 минг кичик ва ўрта бизнес субъекти фаолият юритмоқда. Бу ўтган йилга нисбатан 6,3 фоизга кўпдир.

“Қишлоқ омонати” дастури доирасида 53 қишлоқ хўжалиги кооперативи ташкил этилди. Уларнинг 46 нафарига тегишли моддий ёрдам кўрсатилди.

Вилоятдаги ижтимоий муаммолар, жумладан, уч сменали мактаблар муаммоси ҳам режали тарзда ҳал этилаётганини айтди.

Ўтган йили 13 минг 800 ўринли 13 мактаб қурилиши якунланди.

2024-2025 йилларда “Қулай мактаб” миллий лойиҳаси доирасида яна 53 та мактаб қуриш режалаштирилган.

Алмати вилоятида ўтказилган “Таза Қазақстан” экологик акциясининг дастлабки беш ҳафталик натижалари тақдим этилди.

Жамоат жойларини ободонлаштириш, оммавий дарахт кўчатлари экишда вилоят аҳолиси фаол иштирок этди. Мазкур тадбир доирасида 19 минг 506 тонна чиқинди йиғилиб, 6 минг 600 гектардан ортиқ майдон тозаланди.

Давлат раҳбари “Таза Қазақстан” ташаббуси экологик маданиятни шакллантиришда муҳим қадам эканини таъкидлаб, вилоят ҳокимига бу борадаги ишларни мунтазам олиб бориш бўйича топшириқлар берди.

Учрашувда вилоят маркази Қонаев шаҳри, янги ташкил этилган Алатау шаҳри ва бутун агломерацияни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Давлат раҳбарига шаҳарсозлик билан боғлиқ ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлашнинг оралиқ якунлари тақдим этилди.

Қасим-Жомарт Тоқаев вилоятни стратегик ривожлантириш режасини амалга оширишга қаратилган ишларни давом эттириш, шунингдек, Alatau City лойиҳасини амалга ошириш учун салоҳиятли инвесторлар билан алоқаларни фаоллаштириш бўйича топшириқ берди.

Сўнгги хабарлар