Президент Ақтўбе вилоятида “Қишлоқ омонати” дастури ижроси билан танишди
Президентга Ақтўбе вилоятида “Қишлоқ омонати” дастури ижроси ҳақида маълумот берилди. Мазкур ташаббус бошланганидан буён вилоятда 1 минг 471 лойиҳага 6,6 миллиард тенге миқдорида кредитлар ажратилди. Бундан ташқари, жорий йилнинг сентябрь ойида 12,5 миллиард тенге ажратилди, дея хабар беради Каzinform.
Давлат раҳбарига мазкур дастур доирасида вилоятда 209,8 гектар майдонга сабзавот ва томорқа экинлари экилгани, умумий майдони 1 гектардан ортиқ бўлган 77 та кичик иссиқхона барпо этилгани маълум қилинди.
Шунингдек, 101 қандолат цехи ва новвойхона, 129 кичик сут маҳсулотларини қайта ишлаш, 65 гўштни қайта ишлаш лойиҳалари ишга туширилди.
Шунингдек, Ақтўбе вилоятида 1210 та янги иш ўрни очилиб, 1062 нафар фуқаро хусусий тадбиркор сифатида рўйхатга олинган.
Биргина Марток туманида мазкур дастур доирасида таклиф этилган 195 та лойиҳага 902,5 миллион тенге кредит ажратилди.
Қасим-Жомарт Тоқаев “Қишлоқ омонати” дастури доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар, вилоятдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари маҳсулотлари билан танишгач, маҳаллий тадбиркорлар билан суҳбатлашди.
Президент “Қишлоқ омонати” ташаббуси қишлоқ аҳолиси даромадини ошириш мақсадида бошланганини айтди.
Қасим-Жомарт Тоқаев лойиҳанинг самарали томонларини қайд этиб, давлат томонидан фермерлар, кичик ва ўрта бизнесни максимал даражада қўллаб-қувватлаётганига эътибор қаратди.