Президент Ақтўбе шаҳридаги керамогранит ва ғишт плиткалар ишлаб чиқарадиган заводга ташриф буюрди
Давлат раҳбари “Зерде-Керамика Ақтўбе” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди, деб хабар беради Kazinform.

Ақорданинг расмий интернет саҳифасида маълум қилинишича, саноат зонасида жойлашган ишлаб чиқариш объектининг майдони 15 гектарни ташкил этади. Завод йилига 5 миллион квадрат метр маҳсулот ишлаб чиқаради.
Завод ижрочи директори Даурен Битемировнинг айтишича, бу ерда ишлаб чиқарилаётган керамогранит ва ғишт плиткалар Қозоғистоннинг ғарбий вилоятлари талабини тўлиқ қондиради. Россия, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонга ҳам экспорт қилинади.
Барча ишлаб чиқариш операциялари тўлиқ автоматлаштирилган. Бу заводнинг ўзига хос хусусияти ҳисобланади. Тизим Италиянингт SACMI компаниясининг замонавий ускуналари билан бошқарилади.
Объектга 9,2 миллиард тенге сармоя киритилди. “Ишлаб чиқаришни ривожлантириш жамғармаси” акциядорлик жамиятидан асбоб-ускуналар харид қилиш учун 7,5 миллион евро миқдорида кредит олиш давлат томонидан қўллаб-қувватланди.