Президент АҚШнинг Қозоғистондаги элчиси Дэниел Розенблюмни қабул қилди

Президент АҚШнинг Қозоғистондаги элчиси Дэниел Розенблюмни қабул қилди
Фото: akorda.kz

Давлат раҳбари АҚШнинг Қозоғистондаги элчиси Дэниел Розенблюмни қабул қилди, дея хабар беради Каzinform агентлиги Ақорда расмий сайтига таяниб.

Суҳбат чоғида Қозоғистон ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантириш, глобал ва минтақавий хавфсизликни таъминлашга доир долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг сўзларига кўра, икки давлат ўртасида хавфсизлик, барқарор ривожланиш, иқлим муаммоси, гуманитар муносабатлар ва бошқа кўплаб соҳаларда ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Давлат раҳбари иқтисодий интеграцияни икки томонлама муносабатларнинг асосий таянчи сифатида қайд этиб, савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни, жумладан, Инвестицияларни жалб этиш бўйича кенгаш фаолияти доирасида ҳам кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.

Учрашувда савдо, транспорт, логистика, “яшил” энергетика, экология, тоғ-кон саноати каби соҳалардаги алоқаларни кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Сўнгги хабарлар