Президент 28 октябрда Қозоғистон халқига Мурожаатномасини эълон қилади

ASTANA. Kazinform — Президент 28 октябрда Қозоғистон халқига Мурожаатнома билан чиқади. Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Касым-Жомарт Токаев
Фото: Акорда

“28 октябрда тушга қадар, ҳар йилги анъанага мувофиқ, Қозоғистон халқига Мурожаатномамни эълон қиламан. Ҳозирда ушбу муҳим ҳужжат матни устида ишлаяпман”, — деб ёзди Давлат раҳбари.

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ўтган йили «Қозоғистон сунъий интеллект даврида: долзарб муаммолар ва уларни рақамли трансформациялар орқали ҳал қилиш” мавзусидаги Қозоғистон халқига Мурожаатномасини эълон қилган эди.