13:26, 16 Сентябрь 2022 | GMT +5
Пойтахт номи Президент Қарори билан ўзгартирилади – ҚР Адлия вазири
NUR-SULTAN. Kazinform – Пойтахт номи ҚР Президенти Қарори билан ўзгартирилади. Бу ҳақда ҚР Адлия вазири Қанат Мусин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
Парламент палаталарининг қўшма мажлисидан сўнг ОАВ вакиллари вазирга пойтахт номини ўзгартириш тартиби ҳақида сўради.
«Амалдаги қонунчиликка кўра, Конституциядаги пойтахт номини ўзгартириш Президент Қарори билан амалга оширилади», - деб жавоб берди Қанат Мусин.
Шунингдек, у келажакда пойтахт номини ўзгартириш имконияти ҳақида ҳам ўз фикрларини билдирди.
«Пойтахт номи ҳеч қачон ўзгартириб бўлмайдиган нормага тегишли эмас. Ўзгариши мумкин», - деди у.
Муаллиф: Марлан Жиембай