Португалиядаги шаҳар кўчаларидан вино оқди
Интернетда жойлаштирилган видеода 2000 га яқин аҳоли истиқомат қиладиган кичик Анадия шаҳридаги тик тепаликдан қизил суюқлик оқаётгани акс этган.
Тўкилиш шунчалик катта эдики, ҳосил бўлган шароб Олимпия ўлчамидаги сузиш ҳавзасини тўлдириши мумкин эди.
Шаҳар маъмурияти экологик огоҳлантириш эълон қилди ва тўкилган спирт маҳаллий Чертима дарёсини ифлослантирмаслиги учун дарҳол ҳаракат қила бошлади.
Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, Анадия ўт ўчириш бўлими «ичимлик» тошқинини тўсиб, уни дарёдан бошқа жойга йўналтиришга муваффақ бўлди.
Ўт ўчирувчиларнинг маълум қилишича, спирт заводи ёнидаги уйнинг ертўласи бутунлай вино билан тўлиб кетган.
Шундан сўнг Levira спиртли ичимликлар заводи воқеа учун узр сўради ва вино билан намланган тупроқни қазиб олишини айтди.
«Биз тозалаш ва зарарни таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар учун тўлиқ жавобгарликни оламиз», - дейилади завод баёнотида.