11:11, 25 Август 2023 | GMT +5
Португалиядаги футзал турнири: «Қайрат» иккинчи марта ғалаба қозонди
ASTANА. Кazinform – Алматининг «Қайрат» жамоаси Португалияда ўтказилаётган футзал бўйича «International Masters Cup» турнирида иккинчи бор ғалаба қозонди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Қозоғистон терма жамоаси иккинчи ўйинда Португалиянинг «Бенфика» клуби билан беллашди.
Ўйин 5:2 ҳисобида «Қайрат»нинг ғалабаси билан якунланди. Шу жумладан, Кайо Руис ва Алекс Виана иккитадан, Денер Родриго битта гол уришди.
Эслатиб ўтамиз, «Бенфика» 2009/10 йилги мавсумда футзал бўйича УЕФА кубоги (ҳозирги футзал бўйича Чемпионлар лигаси) соҳиби бўлганди.
Энди Алмати клуби 26 август куни Астана вақти билан соат 23:30да Португалиянинг «Брага» жамоаси билан учрашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Қайрат» мазкур турнирда машҳур «Спортинг» устидан ғалаба қозонган эди.
«Қайрат» футзал бўйича «Mucho Mas» турнирида бронза медалини қўлга киритди.
Муаллиф: Адилжан Умбет