Португалияда беш мингдан ортиқ ўт ўчирувчилар ёнғин билан курашмоқда

ASTANA. Kazinmform - Португалиянингг материк қисмида 100 дан ортиқ ўрмон ёнғинлари юз бермоқда. Ҳукумат жабрланган барча муниципалитетларда фавқулодда ҳолат эълон қилди. 7 киши табиий офат қурбонига айланди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Euronewsга таяниб хабар беради.

Ёнғин
Фото: видеодан кадр

Португалия материк қисмининг шимоли ва маркази ҳамон ўрмон ёнғинлари остида қолмоқда. Авейру ҳудудидаги ёнғинни бир неча ўт ўчириш бригадалари ўчиришмоқда.

Бироқ, Север-ду-Вого ва Албергария-а-Велья қишлоқларида ёнғинлар назорат остида кўринади. Бу ерда ёнғинни ўчиришга мингдан ортиқ ўт ўчирувчи ва 320 дона техника жалб қилинган.

Албергарии-а-Велья фуқаролик мудофааси вакили Жуан Оливейра Lusa ахборот агентлигига ёнғин деярли тўлиқ ўчирилганини айтди. Табиий офат натижасида 40 дан ортиқ уй зарар кўрган.

Оливейра-ди-Аземейш муниципалитетидаги ёнғинни ўчириш учун 400 нафар ўт ўчирувчи сафарбар этилган. Уларнинг юзлаб ҳамкасблари Каштру-Дайри, Нелас ва Пеналва-ду-Каштелу қишлоқларида ёнғинга қарши туришмоқда.

Коимбра округида, Табуадаги ёнғин туфайли 250 дан ортиқ одам сафарбар қилинган. Ёнғин кенгайгани сабабли расмийлар йўлларни ёпишмоқда.

Гондомарда эвакуация

Гондомар муниципалитетида ёнғинлар туфайли аҳоли уйларини ташлаб кетмоқда. Гондомар мэри Марко Мартинс бугун эрталаб ёнғинга қарши кураш жуда қийин, чунки аланга бир неча йўналишда фаол равишда тарқалаётганини айтди.

Испания ва Марокаш ёрдамга келади

Португалияга 230 нафар испаниялик ўт ўчирувчи етиб келди. Улар ҳарбийларнинг Фавқулодда вазиятларни бошқариш бўлими (UME) таркибига киради.

 

Марокаш Португалияга иккита Canadair самолётини юборади. Улар бугун келишади. Мадрид ва Рабатга ёрдам сўрови, Lusa ахборот агентлиги хабарига кўра, Португалия ички ишлар вазири Маргарида Бласко томонидан юборилган. Европа Комиссияси Португалиянинг Европа Иттифоқи фуқаролик мудофааси механизмини фаоллаштириш бўйича сўровига жавобан саккизта ёнғин ўчириш самолётини сафарбар қилди.

Иссиқ ҳаво туфайли ёнғинлар хавфи

Португалия денгиз ва атмосфера институти (IPMA) маълумотларига кўра, материк қисмида 9 округдаги 50 дан ортиқ муниципалитетлар ушбу чоршанба куни иссиқ об-ҳаво туфайли максимал ёнғин хавфи остида.

Чоршанба куни метеорологлар мамлакатнинг аксарият қисмида қуруқ об-ҳаво бўлишини, мўътадил ва кучли шамоллар бўлишини тахмин қилмоқдалар. Португалиянинг шимолий ва марказий қисмида ҳаво ҳарорати бироз пасайиши кутилмоқда.

Сантарен шаҳрида термометр Цельсий бўйича 32 даражагача кўтарилади.

Табуада уч кунлик миллий мотам эълон қилинди

Табуа шаҳар кенгаши ўт ўчирувчиларнинг ўлими муносабати билан уч кунлик мотам эълон қилди. Вила-Нова-де-Оливейринья корпорациясидан Соня Клаудия Мело, Пауло Хорхе Сантос ва Сусана Кристина Карвальо сешанба куни ёнғин билан тўқнашувда вафот этди.

Ўтган ҳафта охиридан бери Португалияда етти киши ҳалок бўлди. 40 дан ортиқ киши жароҳатланган. Ёнғин ўнлаб уйларни вайрон қилган.

Copernicus Европа сунъий йўлдош тизими маълумотларига кўра, якшанба кунидан бери ёнган Португалия материк қисмининг майдони 62 минг гектардан ошди. Асосий зарба шимолий ва марказий ҳудудларга тўғри келди, у ерда 47 376 гектар кўчатлар ёнди.

Ҳукумат ёнғинлардан жабр кўрган барча муниципалитетларда фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Сўнгги хабарлар