Португалия парламенти эвтаназия ҳақидаги қонунни маъқуллади

None
Фото: Armando Franca/AP
ASTANA. Kazinform – Португалия парламенти эвтаназия тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Қонун лойиҳасининг якуний таҳрири саккиз кун ичида қабул қилиниши керак. Мамлакат жамияти бу масалани муҳокама қиляпти, дея хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.

Португалияда узоқ давом этган баҳслардан сўнг эвтаназия қонунийлаштирилди. Қонун лойиҳасининг янги таҳририда айтилишича, эвтаназия жиддий жароҳатлар, якуний ва тўлиқ ногиронлик ҳолатларида мумкин, бу эса одамни кундалик асосий вазифаларни бажариш учун бошқаларга ёки технологияга қарам қилади.

Янги қонунга социалистлар ва сўлчиларнинг кўпчилиги ёқлаб овоз берса, социал-демократлар ва ўнгчилар эса қарши чиқмоқда.

Президент Марсело Ребело де Соуза томонидан вето қўйилган қонун матни саккиз кун ичида қабул қилиниши керак.

Сўнгги хабарлар
telegram