19:21, 22 Ноябрь 2021 | GMT +5
Поляклар намойишга чиқмоқда – баъзилари қочқинларни қабул қилиш тарафдори, баъзилари эса қарши
NUR-SULTAN. Kazinform – Якшанба куни ўнлаб одамлар миграция инқирози шароитида чегарачиларни қўллаб-қувватлаш учун Польшанинг Беларусь билан чегараси яқинидаги Белосток шаҳрида намойишга чиқди. Бу аввалроқ Хайнувка шаҳрида ёрдам беришни сўраган фаолларга ўзига хос жавоб бўлди, дея хабар беради Kazinform Еuronews телеканалига таяниб.
Польша ҳукумати раҳбари Матеуш Моравецкий Беларусь билан чегарани ёпиш имкониятини кўриб чиқаётганини яна бир бор таъкидлади. Дам олиш кунларида у Болтиқбўйи давлатларидан келган ҳамкасблари билан учрашиб, мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатларни муҳокама қилган.
Полша бош вазирининг сўзларига кўра, бугунги кунда Беларусда 10 мингга яқин қочқин бор, улардан бир неча минги Европа Иттифоқига кириш умидида Польша чегарасига яқинлашган.
Ўтган ҳафта Беларусь ҳукумати қочқинлар эҳтиёжлари учун улкан омбор базасида вақтинчалик марказ ташкил этди ва Ироққа қайтгиси келадиган 400 киши парвоз ҳам ташкил этиб берган.