Польша ҳукумати Исроил бош вазирини ҳибсга олиш учун ордер берди

ASTANA. Kazinform – Польша ҳукумати Нетаньяху 27 январь куни Освенцим концлагери озод этилганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросимда иштирок этса, ҳибсга олинишини маълум қилди.

Нетаньяхуға қастандық ұйымдастырылды
Фото: Wikipedia

Бу ҳақда Jerusalem Post нашри ёзди.

Шунинг учун ҳам таълим вазири Йоав Киш маросимда Исроилнинг ягона вакили бўлади.

Польша ташқи ишлар вазири ўринбосари Владислав Бартошевский агар Исроил бош вазири Польшага келса, у мамлакатнинг Халқаро жиноий суд олдидаги мажбуриятларига мувофиқ ҳибсга олинишини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқаро жиноий суд Нетаньяху ва Галантни ҳибсга олиш учун ордер бергани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар