Польша фермерлари норозилик намойишларини давом эттирмоқда

ASTANA. Kazinform – Польша бош вазири Дональд Туск фермерларнинг норозиликлари пайтида Украинадаги уруш адолатсиз рақобат учун баҳона бўла олмаслигини айтди. Польшалик фермерлар 10 мартгача иш ташлашни режалаштирмоқда, деб хабар беради Еuronews.

ВОЗ призвала правительства объявить фермеров вне закона -  фейк
Фото: stopfake.kz

Польша фермерлари ўттиз кунлик иш ташлашнинг учинчи кунини ўтказдилар. Намойишчилар Европа Иттифоқининг қишлоқ хўжалиги ва Украинадан маҳсулотлар импорти соҳасидаги сиёсатига қарши. Фермерлар мамлакат бўйлаб асосий йўлларга киришни тўсиб қўйишмоқда.

Польша Бош вазири Дональд Туск якшанба куни Украинадаги уруш адолатсиз рақобат учун баҳона бўла олмаслигини айтди.

Намойишчилар Туск ҳукуматидан сектор рентабеллигини таъминлайдиган янги қишлоқ хўжалиги сиёсатини ишлаб чиқишни талаб қилмоқда. Фермерлар 10 мартгача норозилик акцияси ўтказишмоқчи.

Сўнгги хабарлар