Польшада биринчи марта маймун чечаги касаллиги қайд этилди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Польшада биринчи марта маймун чечаги касаллиги аниқланди, дея хабар беради Кazinform Euronewsга таяниб.

Польша соғлиқни сақлаш вазири Адам Недзельский мамлакатда Европада камдан-кам учрайдиган маймун чечаги қайд этилганини айтди.

Адам Недзельскийнинг сўзларига кўра, маймун чечаги юқтирган 10 га яқин ҳолат текширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бир ой олдин Пиреней ярим ороли ва Буюк Британияда аниқланган кам учрайдиган касаллик Европанинг 20 га яқин давлатига тарқалди. Кўҳна қитъа мамлакатлари орасида Буюк Британия (302 та ҳолат), Испания (198 та ҳолат) ва Португалия (153 та ҳолат) касалликнинг энг тез тарқалишига эга.


Сўнгги хабарлар