Польшада аёллар кураши бўйича ўтказилган турнирда Қозоғистон терма жамоаси икки медални қўлга киритди

VARSHAVA. Кazinform - Польшада аёллар кураши бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Қозоғистон терма жамоаси иккита медаль билан тақдирланди, дея хабар беради Kazinform ҚР Миллий олимпия қўмитасига таяниб.
None
None

55 килограмм вазн тоифасида Марина Кайпанова-Седнева иккинчи бўлди. Биринчи ўрин польшалик Роксана Засинага насиб этди. Анна Андреева (Руминия) ва Мария Винник (Украина) шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди.

59 килограмм вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган Диана Қаюмова бронза медалига сазовор бўлди. Биринчи ўринни Соломия Винник (Украина), иккинчи ўринни Грейс Буллен (Норвегия) эгалладилар. Учинчи ўринга польшалик Йовита Вжесень ва Диана Қаюмова сазовор бўлишди.

Фото: оlympic.kz


Сўнгги хабарлар