Покистондаги теракт оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 10 нафар полициячи яраланди

ISLAMABAD. Кazinform – Шимолий-ғарбий Хайбер-Пахтунхва провинциясида террорчи иккита портлаш амалга оширди, натижада бир полициячи ҳалок бўлди, 10 нафари яраланди. Бу ҳақда мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Xinhua агентлигига таяниб.
None

Воқеа Хайбер округида содир бўлган. Маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячиларининг сўзларига кўра, террорчи участканинг асосий дарвозаси олдида уни навбатчи полициячи тўхтатиб қолгач, ўзини портлатиб юборган. Полициячи ўша ерда ҳалок бўлган.

Портлаш содир бўлган жойга бошқа полициячилар йиғилганда яна бир террорчи ўзини портлатиб юборган, 10 киши жароҳатланган. Жароҳатланганлар яқин атрофдаги шифохонага етказилган. Улардан бир қанчасининг аҳволи оғир. Ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади. Воқеа жойига полиция ва хавфсизлик кучларининг катта контингенти етиб келди ва тергов олиб бориш учун ҳудудни ўраб олди.

Сўнгги хабарлар