Покистонда ёғингарчилик туфайли 293 киши ҳалок бўлди

Покистонда ёмғир туфайли содир бўлган бахтсиз ҳодисаларда 293 киши ҳалок бўлди
Фото: aa.com.tr

ASTANA. Kazinform - Покистонда сўнгги икки ой ичида муссон ёмғирлари сабаб бўлган табиий офатларда жами 293 киши ҳалок бўлди, яна 564 киши жароҳат олди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Xinhuaга таяниб.

Кучли ёғингарчилик мамлакатнинг айрим ҳудудларига жиддий зарар етказишда давом этмоқда. Бу ҳақда табиий офатларга қарши кураш миллий бошқармаси хабар берди.

Бошқарма маълумотларига кўра, кучли ёғингарчилик туфайли мамлакат бўйлаб 19572 та уй, 39 та кўприк ва бир қанча мактаблар қисман ёки тўлиқ зарар кўрган. 1 июлдан 31 августга қадар қарийб 1077 бош чорва моллари ҳам нобуд бўлган.

Зарар ва қурбонларнинг аксарияти шарқий Панжоб провинциясида қайд этилган бўлиб, у ерда 112 киши ҳалок бўлган ва 302 киши яраланган, кейин шимоли-ғарбий Хайбер-Пахтунхва провинциясида 88 киши ҳалок бўлган ва 129 киши яраланган.

Яқин кунларда Покистоннинг баъзи ҳудудларида мўътадил ва кучли ёмғир мавсуми кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар
telegram