Покистонда собиқ бош вазир Имрон Хон ҳибсга олинганидан кейин халқ норозилик намойишига чиқди

None
ASTANA. Кazinform - Сешанба куни Покистонда хавфсизлик кучлари ва ҳибсга олинган собиқ бош вазир Имрон Хон тарафдорлари ўртасида тўқнашувлар юз берди. Намойишлар бутун мамлакат бўйлаб тарқалди, Балужистон провинциясида камида бир киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Кazinform BBCга таяниб.

Жума куни Ички ишлар вазирлиги кўрсатмасига кўра, мамлакатда мобил алоқа ўчирилди. Хон Исломобод Олий судига коррупция айбловларига жавоб бериш учун келганида ҳибсга олинган.

Хон ўзига қўйилган айбловларни рад этади. У «Адолат учун ҳаракат» партияси томонидан эълон қилинган видеомурожаатида ҳамма нарсага тайёр эканлигини маълум қилди.

Хон ўтган йилнинг апрель ойида ҳокимиятдан четлатилганидан кейин унга қарши юзлаб иш қўзғатилган. Унга қўйилган айблар орасида коррупция, терроризм ва ҳатто куфр ҳам мавжуд.


Сўнгги хабарлар