Покистонда ҳарбий вертолётнинг қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

ISLAMABAD. Ximxua - Kazinform - Покистон жануби-ғарбидаги Белужистон вилоятида ҳарбий вертолёт қулаб тушди ва олти киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Kazinform Синьхуа агентлигига таяниб.
None
None

Сешанба куни маҳаллий ҳарбийлар вертолёт қолдиқлари топилгани, тирик қолганлар йўқлигини маълум қилди.

Вертолёт сув тошқинидан жабрланганларга ёрдам бериш учун кетаётган эди. Кейинчалик у билан алоқа узилиб қолди. Самолётдаги олти киши ҳалок бўлди. Улар орасида 12-корпуснинг катта ҳарбий қўмондони генерал-лейтенант Сарфраз Али ҳам бор.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокатга ноқулай об-ҳаво сабаб бўлган.

Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф қурбонларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Покистоннинг табиий офатларга қарши кураш бўйича миллий бошқармаси маълумотларига кўра, 14 июндан буён мамлакатда муссон ёмғирлари ва тошқинлар туфайли 502 киши ҳалок бўлган, 593 киши жароҳатланган.


Фото: trtworld.com

Сўнгги хабарлар