10:16, 05 Июнь 2024 | GMT +5
Покистонда 11 нафар кончи метандан заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлди
ASTANA. Kazinform – Кветта шаҳри (Покистон жануби-ғарбидаги Балужистон вилояти) яқинидаги конда метандан заҳарланиш оқибатида 11 нафар кончи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reutersга таяниб, “Ховар” агенлиги ёзди.

"Метаннинг тўпланиши одамларнинг ўлимига олиб келди", - деди Балужистон вилояти ҳукумати конлар бўйича бош инспектори Абдул Ғани Какар. Кончилар тахминан 450 м чуқурликда ишлаган, қутқарув гуруҳлари бир неча соатлик меҳнатдан сўнг уларнинг жасадларини олиб чиққан.
Бош конлар инспектори ҳодиса сабаблари ва эҳтиётсизликка йўл қўйилгани ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида тергов ўтказиш буюрилганини қўшимча қилди.