Покистон қимматбаҳо товарлар импортини тақиқлайди

NUR-SULTAN. Кazinform - Бу чора валюта захираларини сақлаб қолишга ёрдам беради, деб хабар беради Кazinform Тhе Economic Тimesга таяниб.
None
None

Иқтисодий фавқулодда вазият туфайли Покистон ҳукумати зарур бўлмаган қимматбаҳо буюмларни импорт қилишни тўлиқ тақиқлади.

Тақиқланадиган товарлар орасида: автомобиллар, уяли телефонлар, маиший техника ва косметика мавжуд. Ушбу чора ёқилғи, озиқ-овқат ёғи ва дуккакли экинларга таъсир қилмайди.

Покистон Ахборот вазири Маррюм Аурангзебнинг айтишича, қимматбаҳо товарларга нисбатан тақиқ феврал-май ойлари орасида 16,3 миллиард доллардан 10 миллиард долларга тушган валюта захираларини сақлаб қолишга ёрдам беради.

Бундан ташқари, мазкур чора туфайли ҳукумат ҳар йили 6 миллиард долларгача тежашни режалаштирмоқда.

Баъзи прогнозларга кўра, бу йил Покистоннинг бюджет тақчиллиги тахминан 17 миллиард долларни ёки ЯИМнинг 4,5 фоизидан кўпроғини ташкил қилади.

Сўнгги хабарлар