Покистон бош вазири Бишкекдаги воқеа юзасидан хавотир билдирди

ASTANA. Kazinform - Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Қирғизистон Республикаси пойтахтида чет эл фуқаролари билан боғлиқ ҳодисага эътибор қаратаётганини маълум қилди. Бу ҳақда 24.kg ёзди.

Покистон бош вазири
Фото: AzerNews

«Биз Бишкекдаги покистонлик талабалар билан боғлиқ вазиятдан жуда хавотирдамиз. Мен Покистон элчисига барча зарур қўллаб-қувватлаш ва ёрдам кўрсатишни топширдим. Биз элчихона билан алоқадамиз ва доимий равишда вазиятни кузатиб борамиз”, - деб ёзди Шаҳбоз Шариф Х тармоқда.

Эслатиб ўтамиз, Бишкекда 13 май куни ётоқхона меҳмонлари ўртасидаги муштлашув билан бошланган кескин вазият оммавий тартибсизлик билан якунланди.

Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Бишкекдаги воқеа юзасидан баёнот берди.

Сўнгги хабарлар