Пляж волейболи бўйича давом этаётган Осиё чемпионатида Қозоғистоннинг икки нафар спортчиси 1/8 финалга чиқди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон эркаклар терма жамоаси вакиллари Дмитрий Яковлев ва Сергей Богату Филиппиннинг Санта-Роса шаҳрида пляж волейболи бўйича ўтказилаётган Осиё чемпионатининг чорак финали учун кураш олиб боради, деб хабар берди ҚР Миллий олимпия қўмитаси.

 Қазақстанның екі спортшысы жағажай волейболынан өтіп жатқан Азия чемпионатының 1/8 финалына шықты
Фото: olympic.kz

Қозоғистонлик жуфтлик гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтди. Улар Японияга имкониятни бой берган бўлса-да, Таиланд ва Австралия терма жамоалари устидан ғалаба қозонди.

Бу ғалаба Богату ва Яковлевга Осиё чемпионатининг плей-офф босқичига чиқиш имконини берди. 1/8 финалда қозоғистонлик спортчилар Индонезиядан келган жуфтлик билан учрашади.

Аёллар жуфтлиги Лаура Қабилбекова ва Надежда Иванченко ҳам плей-оффга чиқишди. Улар 1/8 финалга чиқиш учун Таиландга қарши ўйинда ғалаба қозонишлари керак.

Сўнгги хабарлар