Пиёз Россия, Ўзбекистон, Покистон, Туркманистонга экспорт қилинади – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Жорий йилнинг 8 ойида Қозоғистондан 67 минг тонна пиёз экспорт қилинди. Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Пиёз
Фото: Мақсат Шағирбаев/Kazinform

“Республиканинг барча ҳудудларида сабзавот маҳсулотларини йиғиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳокимликларнинг 26 октябрдаги тезкор маълумотларига кўра, 3,3 миллион тонна картошка ва 3,9 миллион тонна сабзавот йиғиб олинди. Шу жумладан, карам – 511,6 минг тонна, пиёз – 1096,3 минг тонна, сабзи – 496,2 минг тонна. Статистик маълумотларга кўра, 2023 йилнинг январь-август ойларида 67,8 минг тонна пиёз экспорт қилинган. Асосий экспорт йўналишлари Россия, Ўзбекистон, Покистон, Туркманистондир”, — дейилади вазирликнинг агентлик расмий сўровига жавобида.

Вазирликдан маълум қилишларича, сабзавот маҳсулотлари нархларини барқарорлаштириш доирасида ҳудудларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар билан форвард шартномалар тузиш орқали мавсумдан ташқари давр учун захираларни шакллантириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

“Шартномавий ҳажмлар мавсумдан ташқари даврда савдо тармоқлари, ижтимоий павильонлар ва ижтимоий-тадбиркорлик корпорацияларининг шахсий савдо нуқталари томонидан белгиланган арзон нархларда сотилади. Шундай қилиб, 2024 йилнинг мавсумдан ташқари (2024 йил январь-апрель) даврида 173,7 минг тонна сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш бўйича форвард шартномалари тузилди. Шу жумладан, картошка – 95,1 минг тонна, сабзи – 28,1 минг тонна, карам – 22,2 минг тонна, пиёз – 28,3 минг тонна”, — дейилади вазирлик хабарида.

Сўнгги хабарлар