Перунинг импичмент қилинган президенти ҳибсга олинди

ASTANA. Kazinform – Перунинг биринчи вице-президенти Дина Болуарте давлат раҳбари сифатида қасамёд қилди. Аввалроқ Конгресс депутатлари мамлакат президенти Педро Кастильога импичмент эълон қилган эди, дея хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.
None

Маълум бўлишича, депутатлар Кастильо давлат раҳбари вазифасини бажара олмагани учун унга импичмент эълон қилишга чақиришган. Импичмент ҳақидаги аризани асослашда президент ҳаракатларида «коррупция белгилари» борлиги айтилади.

Ҳарбийлар ва полиция Конгрессни қўллаб-қувватлади.

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, Кастильо ҳибсга олинган.

Фото: Ernesto Benavides/AFP/Getty Images

Сўнгги хабарлар