Перудаги норозилик намойишларида ҳалок бўлганлар сони 17 кишига етди

None
ASTANA. TASS - Kazinform – Перуда Хульяка шаҳрида ҳукуматга қарши намойишлар чоғида камида 17 киши ҳалок бўлди, 52 киши яраланди. Бу ҳақда душанба куни маъмурий маркази ушбу шаҳар бўлган Сан-Роман провинцияси (Пуно департаменти) соғлиқни сақлаш тизими маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ТАССга таяниб.

Аввалроқ шифокорлар тўқнашувлар чоғида 12 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди. Соғлиқни сақлаш тизимининг янги ҳисоботида яна бешта ўлим ҳолати қайд этилган.

Хульяка аэропорти яқинида намойишчилар ва полиция ўртасидаги тўқнашувлар 6 январ куни бошланган. Намойишчилар президент Дина Болуартенинг истеъфосини ва янги президентлик сайловларини талаб қилмоқда. Бош вазир Альберто Отарола сешанба куни делегация намойишчилар билан мулоқот қилиш учун Пунога жўнаб кетишини маълум қилди.

2022 йил 7 декабрда президент Педро Кастильо ҳокимиятдан четлатилганидан сўнг Перуда кенг кўламли норозилик намойишлари бошланди. Уларнинг иштирокчилари йўлларни тўсиб қўйди, аэропортларни эгаллаб олди, ҳокимият ва ҳуқуқ-тартибот идоралари биноларига бостириб киришди. Ўтган йилнинг декабр ойида бўлиб ўтган тўқнашувларда 30 га яқин одам ҳалок бўлган, юзлаб одамлар яраланган эди.

Фото: aussiedlerbote.de


Сўнгги хабарлар
telegram