Перуда америкалик альпинистнинг жасади топилди

горная цепь Кордильер в Перу
Фото: freepik

Перу тоғларида бундан 22 йил муқаддам изсиз йўқолган америкалик альпинистнинг жасади аниқланди. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.

Альпинист Билл Стампфл бундан анча йиллар муқаддам Перунинг Анд тоғлари бўйлаб саёҳат қилган. Саёҳати давомида у қўққисдан юз берган қор кўчкиси оқибатида улкан дарада кўмилиб қолган.

Собиқ альпинистнинг жасади 27 июнь куни ака-ука Райан Купер ва Уэсли Уоренлар томонидан топилган. Саёҳатчилар Ҳуаскаран тоғига сафар пайтида, Перунинг Кордилера-Бланка тизмасидаги ясси ҳудудда, денгиз сатҳидан 5 километр баландликда номаълум жасадга дуч келишган.

Альпинистнинг жасади топилганини унинг ўгли Жозеф Стампфл ҳам тасдиқлаган.

Билл Стампфлнинг ёнидан унинг никоҳ узуги, шахсий гувоҳномаси, камера, паспорт, ҳамён ва кўзойнак ҳам топилган.

Маълумотларга кўра, Билл Стампфл ва унинг икки ҳамкасби Стив Эрскине ва Метю Ричардсон 2002 йилнинг 24 июнь куни Ҳуаскаран тоғида қор кўчкиси пайтида бедарак кетган. Ўша пайтда альпинист 58 ёшда бўлган. Тоғли ҳудудда ҳафталар давомида ўтказилган қидирув альпинистларни топишга ёрдам бермаган.

Сўнгги хабарлар
telegram