Пентагон биологик таҳдидлардан ҳимоя қилувчи янги суперкомпьютерни тақдим этди

Пентагон биологик таҳдидлардан ҳимоя қилувчи янги суперкомпьютерни тақдим этди
Фото: “Америка Овози”

ASTANА. Кazinform - АҚШ идораларига кўра, суперкомпьютер ва янги тезкор жавоб лабораторияси янги дори воситалари ва вакциналарни тезкор ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш имконини беради, деб хабар беради “Америка Овози”.

АҚШ Мудофаа вазирлиги ва Миллий Ядро хавфсизлиги бошқармаси биологик таҳдидлардан ҳимояланиш учун мўлжалланган янги суперкомпьютерни тақдим этди.

Ушбу ташаббус соғлиқни сақлаш соҳаси учун юзага келаётган таҳдидларга қарши курашда илғор технологиялардан фойдаланишда муҳим қадамдир.

Мажмуа Калифорниядаги Лоуренс номидаги Ливермор миллий лабораториясида жойлашади ва у АҚШ Энергетика вазирлиги тизимида фаолият юритади.

Пентагон веб-сайтига кўра, суперкомпьютер дунёдаги энг кучли суперкомпьютер El Capitanни яратишда қўлланиладиган илғор технологиялар ёрдамида яратилган.

Идоралар компьютернинг техник қисмларини ошкор қилмади, фақат унинг ишлаши учун AMD томонидан ишлаб чиқарилган MI300A процессоридан фойдаланилгани маълум.

Пентагон ва Миллий Ядро хавфсизлиги бошқармасига кўра, бу тизим нафақат АҚШ миллий хавфсизлигини қўллаб-қувватлайди, балки халқаро ҳамкорлар ва тадқиқотчилар учун ҳам фойдали бўлади. Катта ҳисоблаш салоҳиятлари давлат идоралари, илмий муассасалар ва саноат корхоналарида мавжуд бўлади.

Сўнгги хабарлар
telegram