Пенсия ислоҳотига қарши акцияда 600 минг нафаргача французлар иштирок этиши мумкин

None
PARIS. TASS-Кazinform – Франциянинг етакчи касаба уюшмалари пайшанба куни 250 дан ортиқ коммуналарда пенсия ёшини оширишга қарши ўн иккинчи умуммиллий норозилик акциясини ўтказади. BFM маълумотларига кўра, норозилик намойишида 600 минг киши иштирок этиши кутилмоқда, дея хабар беради Кazinform ТАSS агентлигига таяниб.

Парижда норозилик акция иштирокчилари тушдан кейин Опера майдонидан Бастилия майдони томон юради. Полиция намойишда 40 мингдан 70 минг кишигача иштирок этишини тахмин қиляпти. Префектура полицияси ҳайдовчиларни намойиш зонасидаги кўплаб йўллар ёпилишидан огоҳлантирди.


Хавфсизлик чоралари


Намойишларнинг янги тўлқини арафасида Франция ҳукумати қўшимча хавфсизлик чораларини жорий этишга қарор қилди. Ички ишлар вазири Жеральд Дарманен 4 200 нафар полициячи ва жандармни пойтахтга навбатчиликка жўнатишни буюрди. Умуман олганда, мамлакат бўйлаб шаҳарлар кўчаларида патруллик қилаётган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари сони 11,5 мингдан ошади.
Миллий полиция бошқармаси ҳудудий разведка хизмати маълумотларига кўра, намойишда «Сариқ жилетлилар» ҳаракатининг 500 дан 1000 нафаргача вакиллари иштирок этиши мумкин. Франция Ички ишлар вазирлиги намойишлар олдидан полиция қурол ёки бошқа тақиқланган нарсаларни аниқлаш учун пухта текширув ўтказиши ҳақида огоҳлантирди.

Намойишлар Париждан ташқари Бордо, Лион, Марсель, Монпелье, Нант, Страсбург, Тулуза ва Франциянинг бошқа шаҳарларида бўлиб ўтади.

Фото: bfmtv.com


Сўнгги хабарлар
telegram