20:30, 18 Ноябрь 2021 | GMT +5
Пекинга қишки Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш учун келган спортчида коронавирус аниқланди
PEKIN. Kazinform – Бобслей бўйича халқаро машғулотлар ҳафталиги ва Бобслей бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Пекинга келган хорижлик спортчида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Олимпия қўмитасининг Пекиндаги тарғибот бўлими раҳбари Чжао Вэйдун маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Спортчининг исми ва миллати ошкор этилмаган. Қайд этилишича, хорижлик спортчи аввал симптомасиз инфекция ташхиси қўйилган яқин алоқада бўлганлардан бири бўлиб чиқди. Касалланган одам изоляцияга жойлаштирилди ва шифокорлар назорати остида.
Бу Қишки Олимпиада ўйинлари олдидан Пекинга синов ўтказиш учун келган хорижлик спортчилар орасида COVID-19 биринчи марта аниқланаётгани йўқ. Ноябр ойи бошида яна икки чет эллик спортчида коронавирус аниқланганди.
Янги мавсумдаги жаҳон чемпионатининг бошланғич босқичи 2021 йил ноябр ойи охирида Яньцин шаҳрида Олимпия мажмуасида бўлиб ўтади.
XXIV Қишки Олимпия ўйинлари Пекинда 2022 йилнинг 4-20 феврал кунлари бўлиб ўтади.
Муаллиф: Руслан Сулейменов