Пекиндаги жаҳон чемпионатида Қозоғистон номидан тўрт нафар сузувчи иштирок этади
ASTANA. Kazinform — 1 декабрда Пекин (Хитой) шаҳрида қисқа масофага сузиш (25 метрлик бассейн) бўйича жаҳон чемпионати бошланади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Ушбу нуфузли мусобақада мамлакатимиз шарафини тўрт нафар спортчи ҳимоя қилади.
Мусобақада иштирок этадиган миллий терма жамоа таркибидан Ғалимжан Балабек, Ксения Игнатова, Глеб Коваленя ва Адилбек Мусин ўрин олган.
Таъкидлаш жоизки, жаҳон чемпионати 6 декабрга қадар давом этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ WADA президенти Витольд Банька Астанага ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.